Эълонлар

Шахрисабз пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

 “Шахрисабз пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2019 йил “29” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100да Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахар, Ипак йўли кўчаси, 110-уйда жойлашган “Шахрисабз пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 0900 бошланади.  Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.shahrisabzpaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбари Буриев Жамшид Абдижамилович билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қарорни маъқуллаш.
  6. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  7. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботини ва 2019 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  9. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  10. Жамиятнинг эски йиллардан ҳамда 2018 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  13. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  14. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
  17. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  18. Жамиятда 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  19. Жамият томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.
  20. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 07 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри
2019 йил 25
июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Шахрисабз пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахар, Ипак йўли кўчаси, 110-уй
, электрон почта: shahrisabz_info@inbox.uz, тел.:(97)-382-07-20

07.06.2019 йил