29
Апр
2015

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 мартдаги 59-сонли “2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича чоралар тўғрисида”ги қарорига асосан    жорий йилнинг 29 апрелидан 1 майигача “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар комплексида Соҳа саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

“Ўзэкспомарказ” кўргазма комплексининг 4-павильонида “Ўзпахтасаноат” уюшмаси ўзининг кўргазма стендини намойиш этади.

Шу билан бирга, ярмарка давомида уюшманинг худудий “Пахтасаноат” бирлашмалари хамда 2015 йилда соҳа корхоналарининг ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун зарур бўлган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва моддий-техник ресурслар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар вакиллари ўртасида тегишли шартномалар расмийлаштирилиши режалаштирилмоқда.

29 апрель куни соат 15-20дан 15-50гача мазкур Соҳа саноат ярмаркаси доирасида “Ўзпахтасаноат” уюшмасининг презентацияси бўлиб ўтади.

Leave a Reply

*

captcha *