Меню
Категории
 “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ХАБАРНОМА
23.05.2022 Эълонлар

Ҳурматли акциядор, “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ, Сизга 2022 йил 17 июн куни соат 15-00да Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 110-уйда “Шаҳрисабз пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати                         2022 йил 13 июн ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2022 йил        17 июн  куни соат соат 13-00 да бошланиб соат 14-45 гача давом этади.

Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

  1. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  2. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖнинг 2021 йил якуни ва бизнес режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
  4. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖнинг 2021 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг хулосаларини тасдиқлаш.
  5. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  6. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖнинг ташқи аудиторининг 2021 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
  7. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖнинг ўтган йиллардаги тақсимланмасдан қолган соф фойдасини тақсимлаш.
  8. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ ижроия раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  9. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖнинг 2022 йил якуни бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  10. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖнинг 2022 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
  11. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ низомига тегишли ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш.
  12. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  13. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
  14. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.
  15. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖдаги мавжуд фойдаланилмаётганлиги учун таъсирчан солиқ механизми қўлланилаётган объектларни давлат тасарруфига бериш масаласи.
  16. “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖдаги муддати ўтган дебитор қарздорликларни жамият халажатига олиб бориш.
  17. Йиллар мабойнида  ишлаб  чиқариш  жараёнларида  фойдаланиб  келинганлиги  натижасида бугунги кунда  фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган  турли асосий восита, инвентарлар ва товар-моддий бойликларни;

-кўп йиллардан буён омборларда харидор бўлмаганлиги сабабли сотилмасдан  сақланиб қолдиқда қолиб келаётган, вақт ўтиши, сақланиши эвазига ўзининг сифатини йўқотган, яроқлилик муддати ўтган турли хилдаги  товар моддий қийматликлар, химикатлар;

-пахта хом ашёсини кабул килиш, сақлаш, ишлаб чикариш ва пахта маҳсулотларини истеъмолчиларга ортиб жўнатиш жараёнларида ишлатиладиган хар хил турдаги хисоб-китоб бланклари, (ХЛ ва дафтарлар) пахта хом ашёсини  етиштириш, қабул қилиш бўйича контрактация шартномаси бланклари  ва турли хилдаги этикетка, ёрлиқлар;

— носоҳавий йўналишлар, мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида фойдаланиладиган турли хил китоблар, адабиётлар;

-уй рўзғор жиҳозлари, турли хилдаги кийим кечак (трикотаж) маҳсулотларини Қонунчиликда белгиланган тартибда чиқим қилиш мақсадида бухгалтерия миллий стандартлари талаблари асосида инвентаризациядан ўтказиб, тегишли ҳужжатлар ва белгиланган тартиб асосида  харажатларни ҳисобдан чиқариш мақсадида  2022 йил молия-хўжалик фаолияти давомида корхона харажатларига олиб бориш, бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.

  1. Баҳолаш жараёнида мустақил баҳолаш ва экспертиза хулосалари асосида омбордан сотилган асосий воситалар ва товар моддий бойликларнинг бухгалтерия дафтар қолдиғи қиймати билан баҳоланган нархи ўртасидаги фарқ суммаларини,

— таъсисчи (иштирокчи) сифатида  корхона, ташкилот, МЧЖларга киритилган  таъсис  улушларнинг  қайтарилмаганлиги  ҳисобидан  кўрилган зарар суммаларини,

-корхонанинг бухгалтерия баланси қаторларидаги  ўтган йиллардан келаётган зарарлар, ундириш иконияти мавжуд бўлмаган камомадлар ва умидсиз дебитор қарздорлик суммаларини қайта таҳлил қилиб чикиб, тегишли ҳужжатлар ва белгиланган тартибда асосида харажатларни ҳисобдан чиқариш мақсадида  2022 йил молия-хўжалик фаолияти давомида корхона харажатларига олиб бориш, бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.

— талаб қилиш муддати ўтган эски йиллардан шаклланиб келаётган, суд қарорлари, ижро хужжатлари мавжуд бўлмаган ва кредитор корхона томонидан сўровномалар берилмаган кредитор қарздорликлари  тахлил қилиб корхона даромадига олиш.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан “Шахрисабз пахта тозалаш” АЖда танишишингиз мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

“Шахрисабз пахта тозалаш” АЖ Кузатув кенгаши

Добавить комментарий
*